Navbatdagi umumiy yig’ilish 23.06.2021 yil

0
58

Sirdaryo vino” АЖ акциядорлари диққатига!

“Sirdaryo vino” АЖ кузатув кенгашининг 2021 йил 20 майдаги йиғилиш қарорига асосан жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши тўғрисида хабар қилади.

Жамият манзили: “Sirdaryo vino” АЖ, Сирдарё вилоят Сирдарё шаҳри Қахрамонлар кўчаси 11 а уй.

Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жойи: 2021 йил 23 июн куни соат 11-00 да, Жамият мажлислар залида.

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби:

1.“Sirdaryo vino” АЖ  акциядорларининг  2020 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

2.“Sirdaryo vino”АЖ нинг 2020 йил якуни бўйича фаолияти хамда молия хўжалик фаолияти юзасидан  бош директорининг  хисоботини тасдиқлаш;

3.“Sirdaryo vino” АЖнинг 2020 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Осиё-аудит” МЧЖ  аудиторлик ташкилоти аудиторининг  хисоботини ва халқаро  молиявий хисобот стандартларига (МСФО) мувофиқ ташқи аудит хисоботини эшитиш;

4.“Sirdaryo vino” АЖ нинг 2020 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хисоботини эшитиш;

5.“Sirdaryo vino” АЖнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар  тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш;

6.“Sirdaryo vino”АЖнинг 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тасдиқлаш;

7.“Sirdaryo vino”АЖ жойлаштирилган акцияларнинг хар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивидендларнинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

8.“Sirdaryo vino”АЖнинг 2020 йил якуни бўйича кузатув кенгашининг  хисоботларини  эшитиш;

9.“Sirdaryo vino” АЖнинг 2021 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

  1. Жамият корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш;

11.“Sirdaryo vino” акциядорлик жамиятида аудиторлик текширувини ўтказиш, 2021 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

  1. “Sirdaryo vino” акциядорлик жамияти Уставининг янги тахририни тасдиқлаш;

13.“Sirdaryo vino”АЖнинг ташкилий тузилмасини (структура) қайта кўриб, ўзгартириш киритилиши масаласини белгилаш.

Акциядорлар паспорт ёки акциядорлар вакиллари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари сўралади.

М а ъ м у р и я т