E’lon umumiy yig’ilish to’g’risida 2018 yil yakuni bo’yicha

0
68

                                                  Э     Ь     Л     О     Н

«Сирдарё вино» АЖ   акциядорларининг диққатига   Акциядорларининг 2019 йил  27  июнда навбатдаги йиллик  умумий йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланган эди. Лекин  мажлисда кворум 47,72 фоизни ташкил этганлиги учун мажлис ўтказилмади. Жамият  акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 11 июль  кунига кўчирилди.

“Сирдарё вино”АЖ нинг жойлашган  манзили «Сирдарё вино» АЖ, Сирдарё вилояти, Сирдарё шахри, Қахрамонлар  кўчаси 11-а уй.

Умумий йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойи: 2019 йил  11 июль   куни соат 11-00 да жамият  мажлислар залида.

К у н   т а р т и б и

1.“Сирдарё вино” АЖ  акциядорларининг  2018 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

2.“Сирдарё вино”АЖ нинг 2018 йил якуни бўйича фаолияти хамда молия хўжалик фаолияти юзасидан  бош директорининг  хисоботини тасдиқлаш;

3.”Сирдарё вино” АЖ нинг 2018 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Осиё-аудит” МЧЖ  аудиторлик ташкилоти аудиторининг  хисоботини ва халқаро  молиявий хисобот стандартларига (МСФО) мувофиқ ташқи аудит хисоботини эшитиш;

4.“Сирдарё вино” АЖ нинг 2018 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хисоботини эшитиш;

5.”Сирдарё вино” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар  тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш;

6.”Сирдарё вино”АЖнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тасдиқлаш;

7.“Сирдарё вино” АЖ жойлаштирилган акцияларнинг хар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивидендларнинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

8.”Сирдарё вино” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича кузатув кенгашининг  хисоботларини  эшитиш;

9.”Сирдарё вино” АЖнинг 2019 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

10.”Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгаши аьзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

11.”Сирдарё вино”АЖ тафтиш комиссияси аьзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

12.”Сирдарё вино” акциядорлик жамияти Уставининг янги тахририни тасдиқлаш;

13.Жамият корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш;

14.”Сирдарё вино” акциядорлик жамияти  “Сирдарё вино” акциядорлик жамиятида аудиторлик текширувини ўтказиш, 2019 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган  энг кўп миқдорини белгилаш;

Сизни жамият йиллик умумий мажлисга қатнашишга таклиф  этамиз.