2017 йилнинг I – чораги якуни бўйича коллегия йиғилиш ўтказилди

0
575
3d people sitting around a table using laptops .

2017 йилнинг I – чораги якуни бўйича коллегия йиғилиш ўтказилди

       Тошкент шахри                                                                         24 Aprel 2017

2017 йил 22 апрель куни “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниясининг мажлислар залида 2017 йил январ-март ойлари якуни бўйича коллегия йиғилиш ўтказилди. Коллегия йиғилишда холдинг компаниясининг бошқарув раиси Ш. Рахимов, Вазирлар Маҳкамасининг масъул хоидими, бошқарув раисининг ўринбосари А. Абдуллаев, компаниянинг бошқарма, бўлим ва хизмат бошлиқлари ҳамда саноат ва “Шаробсавдо” ИБУК раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда холдинг компаниясининг чорак якуни бўйича ҳисоботи ўқиб эшиттирилди ва 2017 йилнинг II чорагида амалга оширилиши лозим масалалар кўрилди.
2017 йил 18 апрелда Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев бошчилигида Республиканинг жорий йил I чоракда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва 2017 йилга белгиланган иқтисодий дастурнинг устувор вазифалари ва муҳим йўналишлари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар кўрилган эди.
Президент топшириқлари ва Ҳукмат қарорлари асосида холдинг компанияси ва унинг тизим корхоналарида камчиликларни бартараф этиш ҳамда корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш белгилаб олинди.
2016 йил якуни бўйича саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган энг яхши маҳсулотларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Йиғилиш якунида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келаси чоракда уларга йўл қўймаслик бўйича қарор қабул қилинди.