Об охране труда

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича

 М А Ъ Л У М О Т

  Корхона номи « Сирдарё вино» АЖ                         Сирдарё шахри Қ.Муллаев 11“А” уй

Корхона узумни бирламчи қайта ишлаш, ароқ, ликер–ароқ ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Жамият Бош  директори                    Т.С.Джуманов

Бош мухандис в.в.б                            А.Зокиров

Бош энергетик в.в.б                           Р.Пирназаров

ММ ваТХ мутахасисси                         А.Куролов

Касаба уюшмаси                                 А.Холиков

 

  1. Корхонада меҳнат муҳофазаси хизматини ташкил этилган бўлиб, доимий мутахассиси бириктирилган.
  2. Меҳнат муҳофазаси бўйича барча меъёрий хужжатлар қонунлар асосида ишлаб чиқилган.
  3. Меҳнат шароитлари оғир ва зарарли ишларда ишловчи ишчилар йўқ.
  4. 2016 йил 2-чораги текширув кунига корхонада ишловчиларнинг умумий сони 120 та шу жумладан: аёллар 45 та ногиронлар йўқ, нафақа ёшидагилар ва меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар сони 3 та ва барчаси тиббий кўрикдан ўтказилган.
  5. Меҳнатни муҳофаза қилиш хонаси ташкил этилган бўлиб барча кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган.
  6. Меҳнатни муҳофаза қилишда режа асосида тарғибот–ташвиқот ишлари олиб борилмоқда ва ушбуга таълуқли плакатлар ва меъёрий ҳужжатлар мавжуд.
  7. 1996 йил 14 августда 272–сонли давлат рўйхатидан ўтказилган намунавий Низомга асосан ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш ташкил этилган.
  8. Корхонада намунавий низом мавжуд.
  9. Меҳнат муҳофазаси бўйича барча йўриқномалар ташкил этилган.
  10. Ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мавжуд дастгоҳларда огоҳлантириш– таъмирлаш жадвали тузилган бўлиб унга риоя қилинмоқда. Оғир юк кўтариш механизмлари ўз вақтида техник кўрикдан ўтказилган.
  11. Ишлаб чиқариш цехларида мехнатни мухофаза қилишга доир барча (Химоя тўсиқлари, химоя қолдиқлари ва тўк билан ишловчи механизмлар ерлаштирилганлиги) хавфсизлик белгилари мавжуд.
  12. Ишлаб чиқариш технологик жараёнларини хавфсизлигини таъминлашда барча техник хужжатлар ишлаб чиқилган ва мавжуд.
  13. Ишлаб чиқариш бинолари ва маъмурий бино хавфсизлигини таъминлаш ва хизмат кўрсатиш жараёнини узайтириш мақсадида 2015-2016 йилларда жорий таъмирдан чиқарилган
  14. Корхонада хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари мавжуд эмас.
  15. Корхонадаги барча ишчи ва ходимлар махсус кийимбош, бепул овқатланиш шароитига эга.
  16. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни олиш мақсадида низомга асосан чора–тадбирлар ишлаб чиқилган.
  17. Ходимларга уларнинг касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларига амал қилинмоқда. Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган рўйхатлардан тўғри фойдаланиш тушунтирилган.
  18. Ишлаб чиқаришда ногиронлар мавжуд эмас.
  19. Барча ходимларга жамоа шартномаси тузилган ва меҳнат муҳофазаси бўйича чора–тадбирлар ишлаб чиқилган, ижро этилиши.
  20. Корхона буйруғига асосан электр хўжалигига жавобгар шахс этиб Р.Пирназаров тайинланган
  21. Барча ишлаб чиқариш биноларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида эвакуация чизмалари тузилган ва кўринарли жойларда қўйилган
  22. Юклаб олиш.