Jamiyat tomonidan o’tkazilgan davra suxbatlari

Сирдарё туман Фавқулотдда вазиятлар бўлими етакчи мутахассиси Б.Абдуқодиров  ва “Сирдарё тумангаз” филиали ТХ ва ММ мутахассиси З.  Сеитжалилова иштирокларида “Сирдарё вино”АЖ  корхонасида “Табиий  ва ис газдан захарланишини олдини олиш бўйича” ўтказилган “ Давра сухбати”

                                                1-СОНЛИ  БАЁНИ

 2017 йил 24 январь                                                                    Сирдарё тумани

Қатнашдилар:                                         41 нафар ишчи ходимлар.

1.“Табиий  ва ис газидан захарланишни олдини олиш бўйича” тўғрисида.

2.Хар хил масалалар (савол-жавоблар, хавфсизлик техникаси ва ёнғинларни олдини олиш,бахтсиз ходисалардан инсонларни асраш қоидалари)

Кун тартибиданги масала юзасидан “Сирдарё вино”АЖ корхонаси ММ ва ТХ мухандиси А.Қуролов сўзга чиқиб давра сухбати қатнашчиларига кун тартибидаги масала юзасидан таништириб сўз навбатини “Сирдарё тумангаз” филиали ТХ ва ММ мутахассиси Э.Сеитжалиловага берди.

Кун тартибидаги масалда юзасидан “Сирдарё тумангаз” филиали  ТХ ва ММ мутахассиси З.Сеитжалилов сўзга чиқиб 2017 йилда иситиш мавсуми бошланиши муносабати билан куз-қиш мавсумида беталофат ўтказиш Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги қонунинг 6.25-моддасига асосан 2016 йил 24 октябрь куни  2795-сонли туман хокимининг Қарори тасдиқланган. Табиий            ис газидан  захарланишини олдини олиш бўйича тартиб қоидалари юзасидан тушунтириб берилди.

“Давра сухбати”да “Сирдарё тумангаз” филиали ТХ ва ММ мутахассиси З.Сеитжалилова кун тартибидаги масала  бўйича батафсил маьруза қилди. Маьрузада табиат неьмати бўлган табиий газдан оқилона фойдаланиш айниқса Табиий ис газдан захарланишини.газ баллондан фойдаланишнинг хавфсиз тартиб-қоидалари ва нохуш бахтсиз ходисаларининг олдини олиш чора-тадбирлари айтиб ўти лди.Маьрузачи ўз билан олиб келган “Табиий ва ис газидан захарланишини олдини олиш бўйича ЭСЛАТМАНИ ! хам маьлумотлар ва солдир бўлган нохуш воқиеаларни мисол келтирилди.

“Давра сухбати”да Сирдарё туман  Фавқулотдда вазиятлар бўлими еткачи мутахассиси  Б.Абдуқодиров ис газ-бу рангсиз газдир.Ис газнинг хавфли томони шундаки, ўпка орқали қонга сўрилиб,унда мавжуд бўлган кисларод ўрнини эгаллайди. Бунинг оқибатида инсон организимида кисларод етишмаслиги(гипоксия) юз беради. Марказий нерв сестемасини зарарланишига олиб келган кучли захарланиш юз берган холатларда тезкор тиббий муложаа кўрилмаса инсон хаётдан бевақт кўз юмиши мумкин.

“Давра сухбати” якунида ходимлар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар қайтарилди.

“Давра сухбати ” якунида теги шли қарор  қабул қилиниб, “Сирдарё туман газ” филиали ходимлари иштирокида корхона ходимлари билан хар чоракда учрашув ва сухбатлар ўтказишга келишилди.

ММ ва ТХ хизмати бўлими бошлиғи:                                           А.Қуролов

Баённома тузувчи                                                                     У.Сулеманова