Jamiyat haqida

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ ВА СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ).

ҚЎШИМЧА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ.

 

3.1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.

3.2. Жамият фаолиятининг мақсади хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун қатнашчиларнинг ўз пул маблағларини жалб этиш йўли билан акцияларни чиқариш, хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи молиявий таъминлаш тамойилларида фойда олиш мақсадида ва олинган фойдани ишлаб чиқаришни ривожлантирилишига тақсимлаш, Жамият акциядорларининг ижтимоий ва иқтисодий шароитларини яхшилаш ҳисобланади.

3.3. Жамият фаолиятининг соҳаси (асосий йўналишлари) қуйидагилардан иборат:

-арок ва вино маҳсулотларини тайёрлаш ва ишлаб чикариш;

-ўзининг фирма дўконларини очиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотиш;

-ушбу бандида кўрсатилган иш фаолияти бўйича мутахассисларни тайёрлаш;

-ушбу бандида кўрсатилган иш фаолияти бўйича ташқи иқтисодий ишлар билан шуғилланиш.

3.4. Жамият ўзининг юқоридаги асосий йуналишларини бажариш билан биргаликда қўйидаги фаолиятлар билан қўшимча равишда шуғулланиш мумкин:

-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш;

-чорвачилик билан шуғулланиш;

-чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

-кондитер маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотларин ишлаб чиқариш;

-маиший хизматлар кўрсатиш;

-транспорт хизматларни кўрсатиш.

3.5. Жамият мақсадларига жавоб берувчи, қонунчиликка зид келмайдиган, фаолиятнинг бошқа турларини бажариш.

3.6. Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.