Umumiy yig’ilish to’g’risida e’lon 2017 yil

0
375

«Сирдарё вино» АЖ акциядорларининг диққатига.

       Акциядорларининг 2017 йил 30 майда умумий    йиғилиши тўрисида хабар  қилади.

Кузатув кенгашининг қарорига асосан  2017 йил  30 май  куни соат 11:00 да жамият мажлислар залида «Сирдарё вино» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Эмитентнинг номи жойлашган манзили «Сирдарё вино» АЖ, Сирдарё вилояти, Сирдарё шахри, Қ. Муллаев кўчаси 11-а уй.

Умумий йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойи: 2017 йил 30 май  куни соат 11-00 да жамият  мажлислар залида.

 Акциядорларнинг умумий йиғилиш кун тартиби

  1. Жаимят акциядорларининг 2016 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш ;
  2. Жамият бошқарув раисининг 2016 йил молиявий хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан хисоботни тасдиқлаш ;
  3. Жамият 2016 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “OSIYO-AUDIT” МЧЖ молиявий хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви хисоботини эшитиш ;
  4. 2016 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси хисоботини эшитиш ;
  5. 2016 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш ;
  6. 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ;
  7. Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори , уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш ;
  8. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан кузатув кенгашининг хисоботларини эшитиш ;
  9. Жамиятнинг 2017 йил Бизнес-режасинин тасдиқлаш ;
  10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш ;
  11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш ;
  12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар янги таркибини сайлаш ;
  13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар янги таркибини сайлаш ;
  14. Жамият ижроия органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш ;
  15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига асосан Жамият Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш ;
  16. Жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

 

 “Сирдарё вино” АЖ   кузатув  кенгаши