Umumiy yi’g’ilish to’g’risida e’lon 2016 yil

0
266

«Сирдарё вино» АЖ акциядорларининг диққатига.     

           Акциядорларининг 2016 йил 04 мартда навбатдан ташқари умумий                                                      йиғилиши тўрисида хабар  қилади.

Кузатув кенгашининг қарорига асосан  2016 йил  04 март  куни соат 10:00 да жамият мажлислар залида «Сирдарё вино» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Эмитентнинг номи жойлашган манзили «Сирдарё вино» АЖ, Сирдарё вилояти, Сирдарё шахри, Қ. Муллаев кўчаси 11-а уй.

Умумий йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойи: 2016 йил 04 март  куни соат 10-00 да жамият  мажлислар залида.

 Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартиби

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги №2454-сонли қарорини ижросини таьминлаш.
  2. Стратегик хорижий инвесторларга сотиш учун жамиятда 15 фоиз миқдорида акцияларни чиқариш хақида.
  3. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларини чиқариш йўли билан кўпайтириш.
  4. Жамият акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорини ва қўшимча акциялар чиқарилишининг эмиссия рисоласини тасдиқлаш.
  5. Жамият устав фондини эълон қилинган акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришида, жамиятнинг овоз берувчи акциялар эгаларига имтиёзли сотиб олиш хукуки қўлланилмаслигини кўриб чиқиш.

Жамият Кузатув кенгаши томонидан жамият акциядорларини реестрини тузиш тўгрисидаги қарор қабул қилинган сана  2016 йил  10 февраль.

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар бериш  реестрни ёпиш санаси-  2016 йил 16 февраль

Умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини

тузиш санаси   2016 йил  29 февраль

SHARE
Previous articleE’lon
Next articleE`lon