2016 yil

«СИРДАРЁ ВИНО»  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг

1-сонли  БАЁННОМАСИ

 

2016 йил 04 март          соат 10.00          Сирдарё  шахри

Ўтказилган жойи:                         Жамият мажлислар зали

 

Қатнашдилар:

 

т/р

Ф.И.Ш. Акционернинг номи Акциялар сони (дона) улуши (%)
1  Абдижалилов А.

(ишончнома   115.05.2015й. №11-12-364)

«Ўзвиносаноат-холдинг» Холдинг Компанияси вакили. 1 003 280 51%
2 Ишметов Д.Б. (ишончнома 18.05.2014й. №891) Акциядор Алимходжаева А.Э. вакили 469 445 23,86%
3 Юлдашев А.А. Акциядор 469 445 23,86%
ЖАМИ: 1 942170 98,7%

 

Таклиф қилинганлар:

  1. Джуманов Т.С. – “Сирдарё вино” АЖ бош директори
  2. Хамидов Б. – “Сирдарё вино” АЖ бош бухгалтер в.в.б;
  3. Қўчқоров Ф. – “Сирдарё вино” АЖ иқтисодчиси;

 

Жамият кузатув кенгаши раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларни қутлади ҳамда йиғилишда қатнашиш учун таклиф этилганлар билан таништирди.

Сўнгра А.Абдижалилов йиғилишда қатнашиш учун ташриф буюрган акциядорларни рўйхатга олиш натижалари билан таништириш учун сўзни саноқ комиссиясининг раисига берди.

Саноқ комиссиясининг раиси овоз бериш хукукига эга булган 1 942170 та овозга эга бўлган 3 та акциядор қатнашаётганлигини, яъни кворум 98,7% ни ташкил қилганлигини маълум қилди.

А.Абдижалилов «йиғилиш очиқ деб эълон қилинсин» деган таклиф тушганини маълум қилиб, ушбу таклифни овозга қўйди. Таклиф бир овоздан қабул қилинди.

Шундан сўнг А.Абдижалилов ишчи хайьатини сайлаш бўйича таклиф сўради.

Билдирилган таклифлар овога қўйилди.

Йиғилиш раиси: А.Абдужалилов

аъзолари:  Т.Джуманов ,Д.Ишметов. А.Юлдашев

йиғилиш котиби: А.Холиқов.

Таклифлар бир овоздан қабул қилинди.

Йиғилиш раиси А.Абдижалилов йиғилишда овоз бериш натижаларини хисоблаш учун саноқ комиссиясини сайлашни таклиф қилди. Саноқ комиссиясига қуйдаги номзодлар кўрсатилди.

Ж.Камолов.Ф.Қўчқоров.Марупов Ғ.

Саноқ комиссияси бир овоздан сайланди.

Йиғилиш раиси саноқ комиссиясига ишга киришиш мумкинлигини такидлади ва кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган қуйидаги йиғилиш кун тартибини    эьлон қилди:

 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015йил 21декабрдаги  №2454-сонли  Қарорини  ижросини таъминлаш.
  2. Статегик хорижий инвесторларга сотиш учун жамиятда 15 фоиз миқдорида акцияларни чиқариш хақида
  3. Жамиятнинг Устав фондини қўшимча акцияларини чиқариш йўли билан кўпайтириш.
  4. Жамияти акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорини ва қўшимча акциялар чиқарилишининг эмиссия рисоласини тасдиқлаш.
  5. Жамият устав фондини эълон қилинган акцияларини жойлаштириш йўли билан кўппайтиришда,жамиятнинг овоз бериувчи акциялар эгаларига имтиёзли сотиб олиш хуқуқи қўлланилмаслигини кўриб чиқиш.

Йиғилиш раиси  А.Абдижалилов йиғилишни олиб бориш бўйича  қуйдаги

регламентни таклиф қилди ва овозга қўйди:

Маърузалар учун кун тартибидаги масаллар бўйича 10 минутгача, мухокамага чиқувчилар учун эса 5 минутгача. Шунингдек, кун тартибидаги барча масалалар кўриб бўлингач, овоз бериш натижаларини хисоблаш учун 20 минутгача танаффус эълон қилинади.

Регламент овозга қўйилди ва бир овоздан қабул қилинди.

Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишга ўтилди.

 

Сўзга чиқдилар:

 

Кун тартибининг биринчи масаласи бўйича  Кузатув йиғилиш раиси А.Абдужалилов сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларига Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги № ПФ-4720-сонли Фармонини ўқиб эшиттириб фармонни мазмун мохиятини  тушунтирди ва ушбу фармонни ижросини таьминлаш тўғрисида таклифини киритди.

24.04.2015 й.№ ПФ-4720-сонли Фармон тасдиклаш учун овозга қўйилди.                                                                                                                                                                                                                                                                              Биринчи масала, яъни 24.04.2015 йилдаги № 4720-сонли ПФ  ижросини таъминлаш бўйича овоз бериш натижалари:

“Ха”1943236 –   (100%) овоз, “Қарши” – йўк , “Бетараф” – йўқ.

 

Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдужалилов  сўзга чиқиб йиғилиш қатнашчиларига мазкур фармонга мувофиқ  Жамиятнинг  ташкилий тузулмасини лойихасини  тасдиқлаш тўғрисидаги таклифини киритди.

Жамиятнинг ташкилий тузулмаси лойихасини тасдиқлаш овозга қўйилди.

Иккинчи масла бўйича ташкилий тузулмаси лойихасини тасдиқлаш бўйича овоз бериш натижалари:

“Ха”1943236 –   (100%) овоз, “Қарши” – йўк , “Бетараф” – йўқ.

         Кун тартибининг учинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдужалилов сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларига мазкур Фармонга мувофиқ “Сирдарё вино”акциядорлик жамиятининг номланишида жамият уставидан “давлат” деган сўзни  чиқарилишини таклиф қилди.

Жамият уставидан “давлат” деган сўзни чиқариб ташлаш овозга қўйилди.

Учунчи масала бўйича  “давлат” деган сўзни чиқариб ташлаш бўйича овоз  бериш натижалари.

“Ха”1943236 –   (100%) овоз, “Қарши” – йўк , “Бетараф” – йўқ.

Кун тартибининг тўртинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдужалилов сўзга чиқиб мазкур Фармонга мувофиқ акциядорлик жамияти ижроия органининг рахбарини  танлов асосида тайинлашни таклиф киритиди.

Масала овозга куйилди.

Тўртинчи масала,  бўйича овоз бериш натижалари.

“Ха” 1943236 (100 %) овоз, “Қарши” – йўк, “Бетараф” йўқ.

 

Кун тартибининг бешинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдужалилов сўзга чиқиб “Сирдарё вино”акциядорлик жамиятининг Уставига Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги №ПФ-4720-сонли Фармони талабларидан келиб чиққан холда тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни  таклиф қилди.

Масала овозга қўйилди.

Бешинчи масала бўйича овоз бериш натижалари.

“Ха” 1943236 (100 %) овоз, “Қарши” – йўк, “Бетараф” йўқ.

                 Йиғилиш раиси акциядорлардан кўрилган масалалар юзасидан овоз беришларини ва бюллетенларни саноқ комиссиясига топширишларини сўради.

 

(Танаффусдан сўнг)

 

Йиғилиш раиси овоз бериш натижаларини эълон қилиш учун сўзни саноқ комиссиясининг раисига берди.

Саноқ комиссиясининг раиси саноқ комиссияси мажлиси баённомасини ўқиб берди (илова қилинади).

Йиғилиш раиси саноқ комиссиясининг баённомасини тасдиқлаш учун овозга қўйди. Баённомалар бир овоздан тасдиқланди.

Йиғилиш раиси акциядорлардан йиғилишни олиб борилиши юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришларини сўради.

Фикр ва мулоҳазалар билдирилмади.

Шу билан «Сирдарё вино» АЖ акциядорлариниг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши ўз ишини якунлади.

 

«СИРДАРЁ ВИНО»  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ акцидорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш

                                          ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги №ПФ-4720-сонли  фармони ижро учун кабул қилинсин.

2 Жамиятнинг  ташкилий тузулмаси лойихаси тасдиқлансин.

3.”Сирдарё вино”акциядорлик жамиятнинг номланишида жамият уставидан “давлат”деган сўз чиқариб ташлансин.

4.”Сирдарё вино”акциядолрлик жамияти  ижроия ораганининг рахбари танлов асосида тайинлансин.

5.”Сирдарё вино” акциядорлик жамиятининг Уставига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги “4720-сонли Фармон талабларидан келиб чиққан холда тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

 

 

Мазкур баённома 2016  йил  07 март    куни икки нусҳада тузилди.

 

Йиғилиш раиси                                     А. Абдижалилов

Йиғилиш котиби                                   А. Холиков

 

 

 

«СИРДАРЁ ВИНО»  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ акциЯДОРЛарининг НАВБАТДАН ТАШКАРИ умумий  йиҒилишининг

2-сонли  БАЁННОМАСИ

 

2016 йил  29 апрель                     соат 10.00                         Сирдарё  шахри

Ўтказилган жойи:                         Жамият мажлислар зали

 

Қатнашдилар:

 

т/р

Ф.И.Ш. Акционернинг номи Акциялар сони (дона) улуши (%)
1  

А.Абдижалилов

 

«Ўзвиносаноат-холдинг» Холдинг Компанияси вакили.

Вакил(ишончнома 15.05.2015 й №11-12-364)

1 003 280 51%
2  

Д.Б.Ишметов

Акциядор Алимходжаева А.Э. вакили(ишончнома 18,05,2014й №891 ) 469 445 23,86%
3  Юлдашев А.А. Акциядор 469 445 23,86%
ЖАМИ: 1 942170 98,7%

 

Таклиф қилинганлар:

  1. Т.С.Джуманов – “Сирдарё вино” АЖ бош директори
  2. Хамидов Б. – “Сирдарё вино” АЖ бош бухгалтер в.в.б;
  3. Қўчқоров Ф. – “Сирдарё вино” АЖ иқтисодчиси;

 

Жамият кузатув кенгаши раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларни қутлади ҳамда йиғилишда қатнашиш учун таклиф этилганлар билан таништирди.

Сўнгра А.Абдижалилов йиғилишда қатнашиш учун ташриф буюрган акциядорларни рўйхатга олиш натижалари билан таништириш учун сўзни саноқ комиссиясининг раисига берди.

Саноқ комиссиясининг раиси овоз бериш хукукига эга булган 1 942170 та овозга эга бўлган 3 та акциядор қатнашаётганлигини, яъни кворум 98,7% ни ташкил қилганлигини маълум қилди.

А.Абдижалилов «йиғилиш очиқ деб эълон қилинсин» деган таклиф тушганини маълум қилиб, ушбу таклифни овозга қўйди. Таклиф бир овоздан қабул қилинди.

Шундан сўнг А.Абдижалилов ишчи хайьатини сайлаш бўйича таклиф сўради.

Билдирилган таклифлар овозга қўйилди.

Йиғилиш раиси: А.Абдижалилов

аъзолари:  Т.С. Джуманов ,Д.Ишметов. А.Юлдашев

йиғилиш котиби: А.Холиқов.

Таклифлар бир овоздан қабул қилинди.

Йиғилиш раиси А.Абдижалилов йиғилишда овоз бериш натижаларини хисоблаш учун саноқ комиссиясини сайлашни таклиф қилди. Саноқ комиссиясига қуйдаги номзодлар кўрсатилди.

С.Озбеков.Ф. Қўчқоров. Ж.Камолов.

Саноқ комиссияси бир овоздан сайланди.

Йиғилиш раиси саноқ комиссиясига ишга киришиш мумкинлигини такидлади ва кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган қуйидаги йиғилиш кун тартибини    эьлон қилди:

 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ

 

1.”Сирдарё вино” акциядорлик жамиятининг 1200,0 млн сўм миқдорида банк кредит маблағини олишга ва кредит таьминоти сифатида сифатида жамиятга тегишли мол-мулкларини гаровга қўйишга рухсат берилиши тўғрисида.

 

Йиғилиш раиси  А.Абдижалилов йиғилишни олиб бориш бўйича  қуйдаги регламентни таклиф қилди ва овозга қўйди:

Маърузалар учун кун тартибидаги масала бўйича 10 минутгача, мухокамага чиқувчилар учун эса 5 минутгача. Шунингдек, кун тартибидаги  масала кўриб бўлингач, овоз бериш натижаларини хисоблаш учун 20 минутгача танаффус эълон қилинади.

Регламент овозга қўйилди ва бир овоздан қабул қилинди.

Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги масалани кўриб чиқишга ўтилди.

 

Сўзга чиқдилар:

 

Кун тартибидаги  масаласи бўйича  йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, жамия   бош директори Т.Джумановнинг “Сирдарё вино” акциядорлик жамиятида 2016 йилда махсулот ишлаб чиқариш хажмининг кўпайганлигини инобатга олган холда махсулот сифатини яхшилаш,махсулот ташқи кўринишини,этикетка, шишаларнинг дизайини  ўзгартириб,харидоргирлигини ошириш,экспортбоп махсулотларни ишлаб чиқаришни таьминлаш,2016 йилда жамиятнинг бизнес-режа кўрсаткичларини бажариш мақсадида айланма маблағни тўлдириш учун АТБ”Ўзсаноатқурилишбанк” Сирдарё минтақавий филиалидан 1200,0 млн.сўм (Бир миллиард икки юз миллион) сўм миқдорида 1,5 йил муддатида қайтариш шартлари асосида кредит маблағини олишга ва банк кредит таьминоти сифатида жамиятга тегишли бўлган 1500,0млн (Бир милиард беш юз млн) сўмлик-мол-мулкларини гаровга қўйишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаатини ўқиб эшиттирди.

“Сирдарё вино” АЖ нинг 1200,0 млн.сўм миқдорида банк кредит маблағини олишга ва банк кредити таьминотига мол-мулкларини гаровга қўйиш масаласини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунинг 84- моддасига асосан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ваколатига киради.

Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қаррор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоиздан эллик фоизгача ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аьзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.

2016 йил 1 апрель холатига жамият соф активлари миқдори 3264,2 млн сўмни ташкил этиб,банк томонидан берилган кредитлар учун  629,0 млн сўм гаровда турибди, қолган 2635,2 млн. сўм гаровга қўйилмаган,1200,0 млн.сўм кредит суммаси учун қўшимча 1500,0 млн. сўм гаровга қўйиладиган мол-мулк жамият соф активларининг 65 фоизини ташкил этмоқда.

Жамият соф активлар миқдорини ўн беш фоиздан  эллик фоизгачасини  (яьни 489,63млн. Сўмдан 1632,1 млн сўмгачасини) ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоиздан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Йирик битим жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилингандан кейин жамиятнинг ижроия органи томонидан  амалга оширилади.

Юқоридаги тахлил ва маьлумотларни инобатга олиб, кузатув кенгаши аьзоси Д.Ишметов сўзга чиқиб, жамият томонидан олинадиган банк кредитидан самарали фойдаланиш,ортиқча фоизлар тўланишини ва жамиятнинг фойдасини камайиб кетишини олдини олиш чораларини кўриш лозимлигини таькидлади.

Кузатув кенгаши раиси А.Абдижалилов кун тартибидаги масалани овозга кўйиш таклифини киритди.

Овоз бериш натижалари

“Ха”192170 –   (100%) овоз, “Қаршилар” – йўк , “Бетараф” – йўқ.

 

Йиғилиш раиси акциядорлардан кўрилган масала юзасидан овоз беришларини ва бюллетенларни саноқ комиссиясига топширишларини сўради.

(Танаффусдан сўнг)

Йиғилиш раиси овоз бериш натижаларини эълон қилиш учун сўзни саноқ комиссиясининг раисига берди.

Саноқ комиссиясининг раиси саноқ комиссияси мажлиси баённомасини ўқиб берди (илова қилинади).

Йиғилиш раиси саноқ комиссиясининг баённомасини тасдиқлаш учун овозга қўйди. Баённомалар бир овоздан тасдиқланди.

Йиғилиш раиси акциядорлардан йиғилишни олиб борилиши юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришларини сўради.

Фикр ва мулоҳазалар билдирилмади.

Шу билан «Сирдарё вино» АЖ акциядорлариниг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши ўз ишини якунлади.

 

«СИРДАРЁ ВИНО»  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ акциДОРЛарининг НАВБАТДАН ТАШҚАРИ умумий йиҒилиш

                                     

                                      ҚАРОР  ҚИЛаДИ:

 

1.“Сирдарё  вино” АЖ  бош директори  Т.Джумановнинг “Сирдарё вино” акциядорлик жамиятида 2016 йилда махсулот ишлаб чиқариш хажмининг кўпайганлигини инобатга олган холда махсулот сифатини яхшилаш, махсулот ташқи кўринишини,этикетка, шишаларнинг дизайини ўзгартириб,харидорлигини ошириш, экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқаришни таьминлаш, 2016 йилда жамиятнинг бизнес-режа кўрсаткичларини бажариш мақсадида айланма маблағни тўлдириш учун АТБ”Ўзсаноатқурилишбанк”дан 1200,0 млн(Бир миллиард икки юз миллион)сўм миқдорида 1,5 йил муддатда қайтариш шартлари асосида банк кредитини олишга ва банк кредити таьминоти сифатида жамиятга тегишли бўлган 1500,0 млн(Бир милиард беш юз млн) сўмлик мол-мулкларини гаровга қўйишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаати маьлумот учун қабул қилинсин.

2.”Сирдарё вино”АЖ бош директори Т.Джумановнинг “Сирдарё вино”акциядорлик жамиятида 2016 йилда махсулот ишлаб чиқариш хажмининг кўпайганлигини инобатга олган холди махсулот сифатини яхшилаш, махсулот ташқи кўринишини,этикетка, шишаларнинг дизайини ўзгартириб,харидорлигини ошириш,экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқаришни таьминлаш,2016 йилда жамиятнинг бизнес-режа кўрсаткичларини бажариш мақсадида айланма маблағни тўлдириш учун АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”дан 1200,0 млн (Бир миллиард икки юз миллион) сўм миқдорида 1,5 йил муддатда қайтариш шартлари асосида банк кредитини олишга ва банк кредити таьминоти сифатида жамиятга тегишли бўлган 1500,0 млн.(Бир милиар беш юз млн) сўмлик мол-мулкларини амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бозор нархида қайта бахолаб гаровга қўйишга рухсат берилсин.

3.”Сирдарё вино”АЖ бош директори Т.Джумановга олинадиган банк кредитини ва фоизларини ўз муддатида қайтарилишини таьминлаш вазифаси топширилсин ва ўз вақтида банк кредити ва фоиларини тўлаб берилмаган тақдирда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик борлиги таъкидлаб ўтилсин.

Мазкур баённома 2016 йил 29 апрель куни икки нусхада тузилди.

 

 Йиғилиш раиси                                     А. Абдижалилов

Йиғилиш котиби                                   А. Холиқов

 

 

 

«СИРДАРЁ ВИНО»  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ акциядорларининг навбатдаги 2015 йил натижалари бўйича йиллик умумий Ҳисобот йиғилишининг

                                               3– сонли  БАЁННОМАСИ

 

2016 йил 14 июнь                     соат 10.00                           Сирдарё шахри

Ўтказилган жойи:                        Жамият мажлислар зали

 

Қатнашдилар:

 

т/р

Ф.И.Ш. Акционернинг номи Акциялар сони (дона) улуши (%)
 

1

 

Абдужалилов А.

(ишончнома   11.05.2015й. №11-12-364)

 

«Ўзвиносаноат-холдинг» Холдинг Компанияси вакили.

 

1 003 280

 

51%

2 Ишметов Д.Б. (ишончнома 02.06.2014й. №1894) Акциядор Алимходжаева А.Э. вакили 174362 8,86%
3 Юлдашев А.А. Акциядор 469 445 23,86%
4 Ишметов Д.Б.

(ишончнома

10.06.2016й

№ 65)

«ENTERFORM LIMITED» Компанияси Буюк британия.  

295083

 

15%

ЖАМИ: 1 942 170 98,7%

 

Таклиф қилинганлар:

  1. Т.С.Джуманов – “Сирдарё вино” АЖ бош директори
  2. Хамидов Б. – “Сирдарё вино” АЖ бош бухгалтер в.в.б;
  3. Қўчқоров Ф. – “Сирдарё вино” АЖ иқтисодчиси;

Жамият кузатув кенгашининг раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларни қутлади ҳамда йиғилишда қатнашиш учун таклиф этилганлар билан таништирди.

Кузатув кенгаши А.Абдижалилов йиғилишда овоз бериш натижаларини хисоблаш учун саноқ комиссиясини сайлашни таклиф қилди. Саноқ комиссиясига қуйдаги номзодлар кўрсатилди.

Ф.Қўчқоров. Ж.Камолов.Д.Бегматов.

Саноқ комиссияси бир овоздан сайланди.

 

Сўнгра А.Абдижалилов йиғилишда қатнашиш учун ташриф буюрган акциядорларни рўйхатга олиш натижалари билан таништириш учун сўзни саноқ комиссиясининг раисига берди.

Саноқ комиссиясининг раиси овоз бериш хукукига эга булган 1 942170 та овозга эга бўлган 4 та акциядор қатнашаётганлигини, яъни кворум 98,7% ни ташкил қилганлигини маълум қилди.

Кузатув кенгаши раиси А.Абдижалилов «йиғилиш очиқ деб эълон қилинсин» деган таклиф тушганини маълум қилиб, ушбу таклифни овозга қўйди. Таклиф бир овоздан қабул қилинди.

Шундан сўнг Кузатув кенгаши раиси А.Абдижалилов ишчи хайьатини сайлаш бўйича таклиф сўради.

Билдирилган таклифлар овога қўйилди.

Йиғилиш раиси: А.Абдижалилов

аъзолари:  Т.С.Джуманов, Д.Ишметов. А.Юлдашев

йиғилиш котиби: А.Холиқов.

Таклифлар бир овоздан қабул қилинди.

Йиғилиш раиси саноқ комиссиясига ишга киришиш мумкинлигини такидлади ва кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган қуйидаги йиғилиш кун тартибини    эьлон қилди:

 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ

 

  1. “Сирдарё вино”АЖ акциядорларининг 2015 йил якуни бўйча йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. “Сирдарё вино”АЖ нинг 2015 йил якуни бўйича фаолияти хамда молия хўжалик фаолияти юзасидан ижроия органи рахбарининг хисоботини тасдиқлаш.
  3. “Сирдарё вино”АЖнинг 2015 йил якуни бўйича жамият ташқи аудит хулосасини эшитиш.
  4. “Сирдарё вино”АЖнинг 2015 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш.
  5. “Сирдарё вино”АЖ нинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш.
  6. “Сирдарё вино”АЖнинг 2015 йилда олинган соф фойда тақсимотини тасдиқлаш.
  7. “Сирдарё вино”АЖ жойлаштирилган акцияларнинг хар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш,дивиденднинг миқдори,уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.
  8. “Сирдарё вино”АЖ Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан,шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг хисоботларини эшитиш.
  9. “Сирдарё вино”АЖ тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан,шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш.

10.“Сирдарё вино”АЖ нинг 2016 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.

11.“Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгаши аьзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган даври учун хақ тўлаш ва кузатув кенгашининг вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларни ўрнини қоплаш хамда бундай хақ ва тўловлар миқдорини белгилаш.

12“Сирдарё вино”АЖ тафтиш комиссияси аьзолари улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун хақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аьзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрнини қоплаш хамда бундай хақ ва тўловларнинг миқдорларини белгилаш.

13.“Сирдарё вино”АЖ  ижроия органига тўланадиган хақ ва (ёки)компенсацияларни штат жадвали бщйича энг юқори миқдорини белгилаш.

14.“Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгаши аьзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш.

15.“Сирдарё вино”АЖ тафтиш комиссияси аьзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш.

16.“Сирдарё вино”АЖнинг бош директорини кейинги йиллик умумий йиғилиши кунига қадар сайлаш(шартноманинг амал қилиш муддатини кейинги йиллик  умумий йиғилиш кунига қадар узайтириш.)

17.“Сирдарё вино”АЖ да аудиторлик текширувларини ўтказиш, 2016 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган  хақ   миқдорини  белгилаш.

18.“Сирдарё вино”АЖ янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.

19.“Сирдарё вино”аж ички низомлар(“Сирдарё вино”АЖ умумий йиғилиш тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Сирдарё вино”АЖ ижроия органи тўғрисида”ги, “Сирдарё вино”АЖ тафтиш комиссияси тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ тафтиш комиссияси тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖкузатув кенгаши тўғрисида”ги, ва жамият ижроия органи аьзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ) янги тахрирда тасдиқлаш.

20.“Сирдарё вино”АЖ да Комиссия томонидан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”нинг тавсияларига риоя қилиш ва жамиятда жорий этиш хамда ва унинг миъёрий хужжатларини тасдиқлаш.

21.“Сирдарё вино”АЖ фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ  муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш.

22.“Сирдарё вино”АЖнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни  маьқуллаш.

23.“Сирдарё вино”АЖ нинг муддати ўтган умидсиз қарздорлигини хисобдан чиқариш.

Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишга ўтилди.

  Сўзга чиқдилар:

 

Кун тартибининг биринчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, жамиятнинг навбатдаги умумий йиғилишини олиб бориш бўйича қуйдаги регламентини таклиф қилди ва овозга қўйди.

Маърузалар учун кун тартибидаги масаллар бўйича 10 минутгача, мухокамага чиқувчилар учун эса 5 минутгача. Шунингдек кун тартибидаги барча масалалар кўриб бўлингач, овоз бериш натижаларини хисоблаш учун 20 минутгача танаффус эълон қилинади.

 

 

 

Регламент овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари:

      “Рози”1942170 –   (100%) овоз, “Қарши” – йўк , “Бетараф” – йўқ

бир овоздан қабул қилинди.

  Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича Жамият бош директори Т.С.Джуманов сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларига жамиятда 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди ва қуйидагиларни маълум қилди (хисоботнинг тўлиқ матни илова қилинди).

«Сирдарё вино» АЖда 2015 йил 1 январь холатига 4,9 минг дал а/а спирт қолдиғи мавжуд бўлиб 2015 йил давомида спирт ишлаб чикарувчи корхоналардан, яъни «Андижонбиокимёзавод» АЖ ва  «Қўқон спирт» АЖдан наряд асосида 117,4 минг дал а/а спирт олинди, меъёр буйича 1,07 минг дал а/а спирт тратага сарфланган. 120,9 минг дал а/а спиртдан 302,2 минг дал арок ишлаб чикариб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган иҳтисослаштирилган база унитар корхоналарига 313,04 минг дал арок 32 017 972 минг сўмга сотилди.

Махсулот натура шаклида ишлаб чиқариш 302,2 минг дални ташкил этиб 2014  йил якунига нисбатдан 114,8 фоизни  ва бизнес режага нисбатдан 113,9 фоизни ташкил этди.

Давр ҳаражатлари 2 128 716 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан:

– сотиш ҳаражатлари  111 888 минг сўм

– маъмурий ҳаражатлар  831 116  минг сўм

– бошқа операцион ҳаражатлар 1 185 712 минг сўм

Асосий фаолиятнинг молиявий натижаси (фойда, зарар) 1 149 951 минг сўм фойда билан якунланди.

Молиявий фаолиятнинг харажатлари (банкга кредит учун тўланган фоизлари) 174 726 минг сўм ташкил этди.

Умумхўжалик молиявий фаолиятнинг фойдаси (зарари) 992 301 минг сўм.Жамият 2015 йилни 858 112 минг сўм соф фойда билан якунлаган.

Ишчи ва ҳизматчиларнинг ўртача сони 120 тани ташкил этиб 2015 йил давомида 1 586 876 минг сўм иш ҳақи хисобланган, ўртача ҳар бир ишчи ва хизматчиларга 995 минг сўмни ташкил этади.

Жамиятда 2016 йил 1 январ холатига дебитор қарзлар 3586620 минг сўмни ташкил этди, кредитор қарзлар 2 948 556 минг сўмни ташкил этди.

А.Абдижалилов саволи: 2015 йил учун бизнес режа бўйича соф фойда 1035663 000 сўм этиб белгиланган эди

Хақиқатда  858112000 сўм сўм соф фойда олинган.

Соф фойдадан  чиқаолмаганлигимиз сабаби 2015 йилда спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан етказиб бериш учун спирт нархи 35064,24 сўмдан харид қилинган.2014 йил якунида ГП Магнит комбинатидан харид қилинган 6200,0 дал спиртни 47086,48 сўмдан харид қилиниб 2015 йилнинг 1-чорагида қуйиб ишлатилган ва махсулот таннархи 74537,6 минг сўмга кўпайган.

Гулистон шахрини 4-мавзедаги 26 уйни таьмирлаш учун 57800,0 минг сўм харажат қилинган. 12771 минг сўмлик эски наъмунадаги аксиз маркалар ёқиш орқали йўқ қилинган.  Қолган кўрсаткичлар бажарилган.

Хисоботни тасдиқлаш учун овозга қўйилди.

Иккинчи масала бўйича овоз бериш натижалари:

      “Рози”1942170 –   (100%) овоз, “Қарши” – йўк , “Бетараф” – йўқ.

Кун тартибининг учинчи масаласи бўйича жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича ташки ”Бухгалтер”аудит  хулосасини жамият ташқи аудитори З.Шайхисломова ўқиб  эшиттирди.

(хулосанинг тўлиқ матни илова қилинди).

У жамиятнинг 2015 йил молия хўжалик фаолияти хисоб хужжатларини танишиб чикиш натижалари бўйича  жамият фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги меёрлари доирасида амалга оширилган хамда молиявий хисоботларда акс эттирилган кўрсаткичлар хакконий акс  эттирилганлигини маьлум қилди.

Ташқи аудит хулосасини тасдиклаш масала овозга куйилди.

Учинчи масала ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш бўйича овоз бериш натижалари:

“Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” йўқ.

Кун тартибининг тўртинчи масаласи бўйича жамият тафтиш комиссияси аьзоси Р.Борисова сўзга чиқиб,жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича  тафтиш комиссиясининг хисоботини ўқиб ўқиб эшиттирди.

(хисоботнинг тўлиқ матни илова қилинди).

Тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш масаласи овозга қўйилди

ва  овоз бериш натижалари.

“Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” – йўқ.

Кун тартибининг бешинчи масаласи бўйича жамият бош хисобчиси в.б. Б.Хамидов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботни ўқиб эшиттирди.

(хисоботнинг тўлиқ матни илова қилинди).

Жамиятда 2015 йил учун  ишлаб чиқилган ва маьқулланган бизнес-режа бўйича 1035663 000  сўм соф фойда олиш керак эди,хақиқатда 858112000 сўм соф фойда олинган.

2014 йилга нисбатан ўсиш суръати 129,8 фоизни ташкил этади.

А.Абдижалилов саволига.

Жамиятда 2016 йил 1 январь холатига дебитор қарзлар  3586620000 сўмни ташкил этди, кредитор қарзлар 2 948 556 000  сўмни ташкил этди.

Бешинчи  масаласи овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

 “Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” йўқ.

Кун тартибининг олтинчи масаласи бўйича жамиятнинг 2015 йилда олинган соф фойда  тақсимотини тақсимлаш юзасидан тавсиялар бериш масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, жамият бош директори Т.Жумановга сўз берди.

Жамият бош директори Т.С.Джуманов сўз олиб, соф фойдани тақсимлаш юзасидан қуйидаги тавсияни таклиф килди.

У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.09.2015 йилдаги «2015-2019 йилларда Гулистон шахрини архитектуравий-режали қурилишини тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ПК-2401-сонли Қарори, ҳамда Вилоят хокимининг 07.03.2015 йилдаги йиғилиш баённомасига асосан Гулистон шахрида 2 та уйни хар бирини 96,0 млн. сўм  жами 192,0 млн сўмга таьмирлаш ишлари «Сирдарё вино»АЖ зиммасига юклатилганлигини инобатга олиб, соф фойдани 25 фоизини юқорида кўрсатилган уйларни таьмирлаш учун ажратиш таклифини киритди.

Шундан сўнг йиғилиш раиси А.Абдижалилов бош директор берган таклифдан келиб чиққан ҳолда 2015 йил якуни бўйича олинган  858112000 сўм  соф фойданинг  40 фоизи яьни  343244,8 минг сўмини дивиденд тўлашга, 30 фоизини яьни 257433,6 минг сўмини корхонани ривожлантиришга, 25 фоизи яьни 214528,0 минг сўми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.09.2015 йилдаги «2015-2019 йилларда Гулистон шахрини архитектуравий-режали қурилишни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастури тугрисида»ги ПК-2401-сонли Карори, Вилоят хокимининг 07.03.2016 йилдаги йигилиш баённомасига асосан Гулистон шахрида 2-та уйни хар бирини 96,0 млн.сум  жами 192,0 млн сумга таьмирлаш ишлари «Сирдарё вино»АЖ зиммасига юклатилганлиги учун, 5 фоизи яьни 42905,6 минг  сўмини захира фондига йўналтириш таклифини берди.

Соф фойдани тақсимлаш масаласи овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари,

“Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” йўқ.

Кун тартибининг еттинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, олинган 858112000 сўм соф фойданинг 40% яьни 343244800 сўмдан жамият жойлаштирилган акцияларнинг хар бир дона оддий акциясига 174 сўм 48 тийин миқдорида хамда хар бир дона имтиёзли акциясига 174 сўм 48 тийиндан миқдорида акциядорларга дивидендлар тўлаб бериш,дивидендлар пул маблағлари   шаклида нақд  ёки  пул ўтказиш орқали тўлаб беришни ва дивидендларни дивиденд тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан санадан бошлаб 60 кун ичида тўлаб бериш бўйича таклиф киритди.

Еттинчи масала овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

“Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” йўқ.

Кун тартибининг саккизинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг хисоботларини  ўқиб эшиттирди.

(хисоботнинг тўлиқ матни илова қилинди).

Кузатув кенгаши хисоботи овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

“Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” йўқ.

Кун тартибининг тўқққизинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб,тафтиш комиссиясининг ўз  ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан,шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя  этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини ўқиб эшиттирди.

(хулосанинг тўлиқ матни илова қилинди).

Тафтиш комиссияси хулосаси овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

“Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” йўқ.

Кун тартибининг ўнинчи масаласи бўйича бош иқдисодчи Ф.Қўчқоров сўзга чиқиб,  жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган соф фойда 1231,0 млн сўмлик бизнес режани  тасдиқлашни таклиф қилди.

Таклиф овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

“Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” йўқ.

Кун тартибининг ўн биринчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб,кузатув кенгаши аьзоларига, улар ўз вазифаларини бажариб турган даври учун хақ тўлаш,кузатув кенгаши аьзолари вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш хамда бундай хақ тўловларнинг миқдорини белгилаш  тўғрисидаги янги тахрирдаги низомни ўқиб эшиттирди.

Ўн биринчи масала  овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

“Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” йўқ.

Кун тартининг ўн иккинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб,тафтиш комиссияси аьзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган дари учун хақ тўлаш,тафтиш комиссияси аьзолари вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш хамда бундай хақ тўловларнинг миқдорини белгилаш тўғрисидаги низомни ўқиб эшиттирди.

Ўн иккинчи масала овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

  “Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” йўқ.

Кун тартибининг ўн учинчи масала бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб,  Жамият ижроия органига  тўланадиган хақ ва (ёки)компенсацияларни штат жадвали бўйича тасдиқлашни  таклиф этди.

Ўн учинчи масала овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

            “Рози” 1942170 (100%) овоз, “Қарши” –йўк, “Бетараф” йўқ.

Кун тартибининг ўн тўртинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб,жамият кузатув кегаши аьзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлашда кўрсатилган номзодлар ўқиб эшиттирилди ва овоз бериш тартиби тушунтирилди.

Масала овозга қўйилди  жамият кузатув кенгаши аьзоларини қайта сайлаш бўйича овоз бериш натижалари.

Абдижалилов Абдухамид                                   -1504920 овоз.

Қудратов Обиджон Нематович                          -1504920 овоз.

Ишметов Данияр Бахтиярович                           -2816670 овоз.

Кун тартибининг ўн  бешинчи масала бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, Жамият тафтиш комиссияси аьзоларини кейинги йиллик умумий йиғилишга қадар сайлашда кўрсатилган номзодлар ўқиб эшиттирилди ва овозга  қўйилди.

Борисова Раниля Хасановна:

«Рози»1003280(51,%)овоз,«Карши»- йўқ «Бетараф»- йўк;

Ниязова Дэрия Оринбосар-қизи.

«Рози»1003280(51,%)овоз,«Карши» -йўқ, «Бетараф» – йўк;

Хасан-Охунов Рустам Рози-Охунович

«Рози» – 1942170 (100%)  овоз, «Карши» – йўк, «Бетараф» – йўк.

Кун тартибининг ўн олтинчи масаласи бўйича Д.Ишметов сўзга чиқиб, жамият бош директорини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар узайтириш ваколати жамият уставига асосан жамият кузатув кенгаши ваколатига берилганлиги учун ушбу масала  кўрмасдан қолдиришни таклиф қилди.

Масала овозга қўйди ва овоз бериш натижалари.

“Рози”-1942170(100%) овоз, “Қарши” –йўқ, “Бетараф” – йўқ.

 

Кун тартибининг ўн еттинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, жамиятда аудиторлик текширувини ўтказиш, жахон стандартларига жавоб берадиган, “Ўзвиносаноат холдинг”ХК тизимидаги акциянерлик жамиятларни яхши тушунадиган аудитор ташкилотини танлаб овоз беришликларини таъкидлади ва 2016 йил учун  аудиторлик ташкилотларини ва унинг хизматларига тўланадиган хақ миқдорини бўйича овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

1.«OSIYO-AUDIT» Аудиторлик  ташкилотини тасдиқлаш.

“Рози” – 1942170 100%) овоз, “Қарши” –йўқ овоз “Бетараф” – йўқ.

2.«MASLAXATAUDIT-M» МЧЖ Аудиторлик  ташкилотини тасдиқлаш

“Рози” – йук) овоз, “Қарши” –1942170(100% овоз). “Бетараф” – йўқ.

3.«Buxgaiter-AUDIT»МЧЖ Аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш.

“Рози” – йўқ овоз, “Қарши” –1942170(100%)овоз,Бетараф” – йўқ.

Кун тартибининг ўн саккизинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлашни таклиф қилди.

Янги тахрирдаги уставни тасдиқлаш учун овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

“Рози” – 1942170(100%) овоз, “Қарши” –йўқ овоз “Бетараф” – йўқ.

Кун тартибининг  ўн тўққизинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб,жамият ички ниомларини “«Сирдарё вино»АЖ  умумий йиғилиш тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгаши тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ ижроия органи тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ тафтиш комиссияси тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ тафтиш тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгаши тўғрисида”ги, ва”Сирдарё вино”АЖ ижроия органи аьзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги) янги тахрирдаги низомларни тасдиқлашни таклиф қилди.

Янги тахрирдаги ички низомларни тасдиқлаш учун овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

“Рози” – 1942170(100%) овоз, “Қарши” –йўқ овоз “Бетараф” – йўқ.

Кун тартибининг йигирманчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятиларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармонига мувофиқ акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив  бошқарув тизимини такоминлаштириш комиссмияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан корпоратив бошқарув кодекси тасдиқланганлигини маьлум қилди. ”жамиятда Комиссия томонидан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”нинг тавсияларига риоя қилиш ва жамиятда жорий этиш хамда унинг ички меъёрий хужжатлари яьни жамиятнинг “Ахборот сиёсати тўғриси”ги,”Ички назорат тўғрисида”ги,”Дивиденд тўғрисида”ги,”Манфатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомлар тасдиқлашни таклиф этди

Масала овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

“Рози” – 1942170(100%) овоз, “Қарши” –йўқ овоз “Бетараф” – йўқ.

Кун тартибининг йигирма биринчи масласи бўйича бош иқдисодчиси  Ф.Қўчқоров сўзга чиқиб, жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва

мақсадидан келиб чиққан холда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини  ўқиб эшиттириб эшиттирди.

Масала овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

“Рози” – 1942170(100%) овоз, “Қарши” –йўқ овоз “Бетараф” – йўқ.

Кун тартибининг йигирма иккинчи масаласи бўйича йиғилиш раиси А.Абдижалилов сўзга чиқиб, у жамиятнинг аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тўзилиши мумкин бўлган битимларни маьқуллашни таклиф қилди.

Масала овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

“Рози” – йўқ овоз, “Қарши” –1942170(100%) овоз “Бетараф” – йўқ.

Кун тартибининг йигирма учинчи масаласи бўйича  жамият бош хисобчиси в.б. Б.Хамидов  сўзга чиқиб, у ўз сўзида жамиятнинг муддати ўтган умидсиз қарзлари тўғрисида ахборот берди.Ундириш имконияти бўлмаган  умидсиз қарздорликларни хўжалик судининг қарорига асосан банкрод деб эътроф этилиб давлат реестридан чиққандан сўнг амалга оширилиши мақсадга мувофиқ деб топилишини ва уларни хисобдан чиқариш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Масала атрофлича мухокома қилингандан сўнг, масала овозга қўйилди ва овоз бериш натижалари.

Шахристон шароб савдо ИБУК 16445 000 сўм.

“Рози” – йўқ овоз, “Қарши” –1942170(100%) овоз “Бетараф” – йўқ.

Андижон туман шароб савдо ИБУК 12066000 сўм.

“Рози” – йўқ овоз, “Қарши” –1942170(100%) овоз “Бетараф” – йўқ.

Йиғилиш раиси акциядорлардан кўрилган масалалар юзасидан овоз беришларини ва бюллетенларни саноқ комиссиясига топширишларини сўради.

(Танаффусдан сўнг)

Йиғилиш раиси овоз бериш натижаларини эълон қилиш учун сўзни саноқ комиссиясининг раисига берди.

Саноқ комиссиясининг раиси саноқ комиссияси мажлиси баённомасини ўқиб берди (илова қилинади).

Йиғилиш раиси саноқ комиссиясининг баённомасини тасдиқлаш учун овозга қўйди. Баённомалар бир овоздан тасдиқланди.

Йиғилиш раиси акциядорлардан йиғилишни олиб борилиши юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришларини сўради.

Фикр ва мулоҳазалар билдирилмади.

Шу билан «Сирдарёвино» АЖ акциядорлариниг навбатдаги йиллик умумий  йиғилиши ўз ишини якунлади.

 

«СИРДАРЁВИНО»АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ акциДОРЛарининг НАВБАТДАГИ 2015 йил натижалари бўйича йиллик умумий Ҳисобот йиғилиш 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. ”Сирдарё вино”АЖ акциядорларининг 2015 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилишнинг регламенти тасдиқлансин.
  2. ”Сирдарё вино”АЖ нинг 2015 йил якуни бўйича фаолияти хамда молия хўжалик фаолияти юзасидан ижроия орган рахбарининг хисоботи тасдиқлансин.

 

  1. ”Сирдарё вино”АЖ нинг 2015 йил якуни бўйича жамият ташқи “Бухгалтер”аудит хулосаси маьқуллансин.
  2. ”Сирдарё вино”АЖнинг 2015 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хисоботи маьқуллансин.
  3. ”Сирдарё вино” АЖ нинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботи,шу жумладан баланс,молия натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботи тасдиқлансин.
  4. ”Сирдарё вино”АЖнинг 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойда тақсимоти қуйдагича тақсимлансин.

Соф фойданинг 40 фоизи, яьни 343244,8 минг сўми дивидент тўлашга,

соф фойданинг 30 фоизи яьни 257433,6 минг сўми корхонани ривожланти ришга, соф фойданинг 25 фоизи яьни 214528,0 минг сўми Гулистон шахрини архитектуравий режали қурилиши учун,соф фойданинг 5 фоизи яьни 42905,6 минг сўми захира фондига йўналтирилсин.

  1. ”Сирдарё вино”АЖ жойлаштирган акцияларнинг хар бир тури бўйича дивидентлар тўлаш,дивидентларнинг миқдори,уни тўлаш шакли ва тартиби қуйдагича тасдиқлансин:

Жамиятнинг 1967214 дона акциянинг хар бир дона оддий акциясига 174 сўм сўм 48 тийиндан хамда хар бир дона имтиёзли акциясига 174 сўм 48 тийиндан дивиденд пули нахд  ёки пул ўтказиш оркали тўлаб берилсин.

Дивидендни тўлаб бериш муддати 60 кун.

  1. ”Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгашининг ўз ваколат дорирасига кирадиган масалалар юзасидан,шу жумаладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг хисоботлари маьқуллансин.

9.Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан,шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосалари маъқуллансин.

  1. ”Сирдарё вино”АЖнинг 2016 йил учун мўлжалланган соф фойдаси 1231,0 млн сўмни ташкил этадиган бизнес режаси тасдиқлансин.
  2. ”Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгаши аьзоларига,улар ўз вазифаларини бажариб турган даври учун хақ тўлаш,кузатув кенгаши аьзолари вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларнинг ўрини қоплаш хамда бундай хақ тўловни миқдорини белгилаш тўғрисидаги миқдори тасдиқлансин.
  3. ”Сирдарё вин”АЖ тафтиш комиссияси аьзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун хақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аьзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш хамда хақ ва тўловларнинг миқдори белгилансин.
  4. ”Сирдарё вино”АЖ ижроия органига тўланадиган хақ ва (ёки) компенсацияларнинг энг юқори миқдори белгилансин.
  5. ”Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгаши аьзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар куйдаги таркиб сайлансин.

1.Абдижалилов Абдихамид

2.Қудратов Обиджон Нематович

3.Ишметов Данияр Бахтиярович

  1. ”Сирдарё вино”АЖ тафтиш комиссияси аьзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар қуйдаги таркибда сайлансин.

 

1.Борисова Раниля Хасановна

2.Ниязова Дэрия Оринбосар-қизи.

3.Хасан-охунов Рустам Рўзи-охунович

  1. ”Сирдарё вино”АЖ нинг бош директорини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш, шартноманинг амал қилдиш муддатини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар узайтириш масаласи жамият уставига асосан кузатув кенгаши ваколатига берилганлиги сабабли ушбу масала кўрмасдан қолдирилсин.
  2. ”Сирдарё вино”АЖ да 2016 йилда ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун «OSIYO-AUDIT» Аудиторлик ташкилоти  тасдиқлансин ва унга тўланадиган хақ миқдори 9000 000 сўм миқдорида белгилансин.
  3. ”Сирдарё вино”АЖ янги тахрирдаги устави тасдиқлансин.
  4. “Сирдарё вино”АЖ ички низомлари “«Сирдарё вино»АЖ умумий йиғилиш тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгаши тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ ижроия органи тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ тафтиш комиссияси тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ тафтиш тўғрисида”ги,”Сирдарё вино”АЖ кузатув кенгаши тўғрисида”ги, ва”Сирдарё вино”АЖ ижроия органи аьзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги) янги тахрирдаги низомлари тасдиқлансин.
  5. ”Сирдарё вино”АЖ да Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармонига мувофиқ акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпорптив бошқарув тизимини такоминлаштириш комиссияси йиғилитшининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган “корпоратив бошқарув кодекси”нинг тавсияларига риоя қилинсин, жамиятда жорий этилсин хамда унинг ички меъёрий хужжатлари яьни жамиятнинг “Ахборот сиёсати тўғриси”ги,”Ички назорат тўғрисида”ги,”Дивиденд тўғрисида”ги,”Манфатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомлар тасдиқлансин.
  6. ”Сирдарё вино”АЖ фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан холда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегияси тасдиқлансин.
  7. ”Сирдарё вино”АЖнинг аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлари маьқулланмасдан қолдирилсин.
  8. Жамиятнинг муддати ўтган умидсиз қарздорларини яьни

Шахристон шароб савдо ИБУК 16445 000 сўм.

Андижон туман шароб савдо ИБУК 12066000 сўм.

хисобдан чиқарилмасин.

Мазкур баённома 2016 йил 23 июнь куни икки нусхада тузилди.

 

Йиғилиш раиси                                      А.Абдижалилов

Йиғилиш котиби                                     А.Холиқов